Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказ-5 даҳасидаги қурилиш норозилик келтириб чиқарди

Марказ-5 даҳасидаги қурилиш норозилик келтириб чиқарди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда  Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Марказ-5 даҳасидаги кўпқаватли уйлар олдидаги болалар майдончаси ўрнида қурилиш қилинишига қарши аҳолининг фаол қаршилик кўрсатаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Қайд этилишича, болалар майдончасини бузиш учун аҳолининг розилиги олинмаган. Ҳудуддан болаларни ҳайдаб, тўсиқ билан ўраб олишга киришган мутасаддилар эса маълумот беришдан бош тортишган.

Ҳодиса жойига Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари етиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг