Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марс Ерга жуда яқин келади

Марс Ерга жуда яқин келади

Фото: «Sabah.com.tr»

«Ер шари ва Марс 2003 йилдан кейин шу йил 31 июл куни бир-бирига жуда яқин келади», — дея хабар беради «Sabah.com.tr» сайти.

Қизил сайёра 2018 йил 31 июл куни Ерга 57,6 миллион километр яқинлашади. Шу боис ушбу сана арафасида, яъни 27 — 30-июл кунлари қизил сайёрани бемалол кўрса бўлади.

Марс Ерга ярим тунда жуда яқин келади. Уфқда уни томоша қилиш мумкин.

Қуёш тизимида Ер шаридан кейин Қуёшга энг яқин 4 та сайёра бор. Марс Қуёшдан 230 миллион километр узоқликда. Ер Қуёш орбитасини 365 кунда бир марта айланиб чиқса, Марс 687 кунда айланиб чиқади.

Марс 2003 йили орадан 60 минг йил ўтиб Ерга яқин келган эди.

Кейинги яқинлашув унча кўп куттирмайди: 2020 йил 6 октябр куни кузатилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг