Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Метро қурилишидаги ўпирилиш оқибатида жароҳатланганлар йўқ, бир киши стресс ҳолатида

Метро қурилишидаги ўпирилиш оқибатида жароҳатланганлар йўқ, бир киши стресс ҳолатида

Фото: Daryo — Live

Хабар қилинганидек, Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналиши қурилишида ер ўпирилиши оқибатида авария содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Юнусобод туманида, «Мегапланет» олдида туннел қазилаётган бўлган. Хабарларда айтилишича, сув туннелга тушмаслиги учун бетон лоток қилинган. Ана шу лотокнинг қайсидир қисмидан сув кетган ва сув тўпланган. Ёғингарчилик кучайган вақтда ер бўшаб туннелни босиб қолган.

Воқеа жойига зудлик билан тиббиёт ходимларидан иборат тезкор бригадалар жалб қилинган. Ҳозирча ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Воқеа гувоҳи бўлган 1975 йил туғилган қашқадарёлик Б.М. ушбу ҳолатдан қаттиқ стрессга тушган. Айни пайтда унга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни вақтда ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг