Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мичиганда кучли қор бўрони туфайли 60 та машина тўқнашиб кетди (видео)

Мичиганда кучли қор бўрони туфайли 60 та машина тўқнашиб кетди (видео)

Тўқнашган машиналарнинг кўпи оғир юк машиналари бўлган.

Фото: «forumdaily.com»

АҚШнинг Мичиган штатидаги шосседа кучли совуқ ва қор туфайли 60 та машина тўқнашиб кетди. Бу ҳақида штат полицияси маълумоти ва «Fox2Detroit» телеканали маълумотига асосланиб «РИА Новости» хабар қилган.

Ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, жабрдийдалар бор, аммо уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Уч киши шифохонага ётқизилган. Тўқнашган машиналарнинг кўпи оғир юк машиналари бўлган.

Ҳодисага йўлни кўришни қийинлаштириб қўйган кучли қор бўрони сабаб бўлгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг