Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда қарийб 2 млрд сўмлик ўғирлик фош этилди

Наманганда қарийб 2 млрд сўмлик ўғирлик фош этилди

Фото: Прокуратура департаменти.

Наманган вилоятида 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тергов қадар текширув ўтказилган. 

Унда “N.L.” МЧЖ масъул шахслари “Юқори Ровустон” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш биносида электр ҳисоблагич кўрсаткичларини қасддан камайтириш мақсадида унга ташқи таъсир кўрсатиб, пломба ва уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартириб, 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг