Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда шифохонада навбатчи аёлнинг юзига «кислота» сепиб кетишди

Наманганда шифохонада навбатчи аёлнинг юзига «кислота» сепиб кетишди

Фото: «Xabar.uz»

2021 йил 9 июль куни соат 23:22 да, вилоят ИИБ 102-тизими операторига хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган аёл шу куни соат 22:30 ларда хусусий шифохонада навбатчилик қилиб турган вақтида, «Муроджон» исмли таниши у билан кўришиб гаплашиб олиш мақсадида келади.

Уни ихтиёрий равишда хусусий шифохонага олиб кириб, ўзаро гаплашиб ўтирган вақтида йигит аёлнинг бўйнидан бўғиб, ундан пул ёки бошқа моддий қимматликдаки буюмларни беришни талаб қилиб, юз қисмига полиэтилен идишда бўлган суюқликни сепиб, бўйнида бўлган нархи 3.000.000 сўмлик занжир, қулоғида бўлган нархи 4.500.000 сўмлик балдоқ ҳамда нархи 4.500.000 сўмлик «Huawei» русумли уяли телефон аппаратини босқинчилик йўли билан олиб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинади.

РШТЁИМ Наманган филиалининг дастлабки маълумотномасида, аёлни баданида чап кўз, оғиз лаб ва юз териси куйиши тарзидаги тан жароҳатлари борлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ ходимлари, вилоят ИИБ ЖҚБ, ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган Н.Муроджон содир этганлиги аниқланиб, жабрланувчи томонидан таниб олинган ҳамда далилий ашё — аёллар занжири, балдоқ ва «Huawei» русумли уяли телефон аппарати олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 июль куни Жиноят кодексининг 164-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг