Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда ЙПХ ходимини калтаклаган фуқаро қўлга олинди

Навоийда ЙПХ ходимини калтаклаган фуқаро қўлга олинди

Навоийда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклани бўйича хабар берилганди.

Навоий вилоятида ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифасини бажаришига қаршилик кўрсатиб, турли уятли сўзлар билан ҳақоратлаган фуқаро А.Т.га нисбатан Навбаҳор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 140-модда (ҳақорат қилиш)си 3-қисми "а" банди ҳамда 219-модда (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш)си 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг