Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон ва Жиззахда одамларнинг ўлимига олиб келган автоҳалокатлар

Қорақалпоғистон ва Жиззахда одамларнинг ўлимига олиб келган автоҳалокатлар

Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида 6 март куни соат 03.00ларда Самарқанд туманида яшовчи Ш.И. бошқарувидаги «Volvo» юк автомашинасини «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» йўлининг 847-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган уч нафар пиёдани уриб юборган.

Натижада фуқаролар О.К. жароҳат олиб, воқеа жойида ва П.Ж. шифохонага келтирилганида вафот этганлар, Б.Х. шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида шу куни соат 20.20ларда Лолазор ҚФЙда яшаган туман сув хўжалиги ишчиси А.Х. ишонч қоғози билан бошқарувидаги «ВАЗ-2107» русумли автомашинасини «Арнасой-Зафаробод-Пахтакор» йўлининг 11-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Арнасой туманида яшаган Б.Н. бошқарувидаги «ВАЗ-21011» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада «ВАЗ-21011» автомашинаси ҳайдовчиси Б.Н. жароҳат олиб, воқеа жойида, «ВАЗ-2107» автомашинаси ҳайдовчиси А.Х. шифохонага келтирилганида вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг