Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оққўрғонда қорамол ўғриси ушланди

Оққўрғонда қорамол ўғриси ушланди

Фото: «Спутник»

14 январь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туман ички ишлар бошқармасига уй бекаси Б.Т. ариза билан мурожат қилди.

Мухбиримизнинг хабар беришича, жорий йилнинг 12 январь куни соат 00:30 ларда Оққўрғон туманида яшовчи судланмаган фуқаро М.Ш. (1994 йилда туғилган) ўғирлик қилиш мақсадида ўзганинг уйига хонадон орқа томонидаги очиқ қолдирилган эшик орқали эркин йўл билан кириб, молхонасидан нархи 2.000.000 сўмлик бир бош қорамолни яширин равишда олиб кетмоқчи бўлган. Ўша вақтда юзага келган шовқин сабабли Б.Т. ҳовлисига чиқиб қолгани натижасида М.Ш. жиноий ҳаракатини охирига етказа олмасдан, қорамолни ташлаб, воқеа жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида М.Ш. ушланган ва ўз айбига иқрор бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 25/169-моддаси, 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов Оққўрғон туман ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг