Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик талаба ўлимидан сўнг университет проректори ҳибсга олинди

Ўзбекистонлик талаба ўлимидан сўнг университет проректори ҳибсга олинди

Фото: «РИА Новости»

Санкт-Петербургда Тергов қўмитаси ходимлари томонидан Давлат кимё-фармацевтика университети проректори ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.

Қайд этилишича, ушбу тадбир ўқув биноси томидаги муз бўлаги қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлган талаба иши юзасидан ўтказилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари бино томини қор ва муз бўлакларидан тозалаш ишлари билан «Вентформат» компанияси шуғулланганини аниқлашган. Ташкилот ходимлари ўз вазифалари виждонан бажаришмаган, олийгоҳ проректори эса иш жараёнини назорат қилмаган.

Бундан ташқари, олийгоҳ проректори  компания ходимларидан тозалаш ишларини амалга оширишлари учун 50 минг рублдан кам бўлмаган миқдорда пора олиб, шартнома тузганлиги аниқланган. Проректорга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургда университет биноси устидан муз бўлаги тушиши оқибатида 23 ёшли ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг