Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Паркентда қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси аниқланди

Паркентда қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси аниқланди

Фото: «vatandosh.uz»

2018 йил 17 январь куни Паркент туман ИИБ ТБдан тақдим этилган ҳужжатларга қўра, Паркент туманида яшовчи фуқаро Ш.М.Р. (1987 йилда туғилган) 2012 йилдан 2018 йил февраль ойига қадар В, С, DЕ тоифаларидаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ва расмий ҳужжат ҳисобланадиган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва қалбаки талонидан унинг қалбакилигини била туриб фойдалангани аниқланган.

Ўтказилган судга оид техник экспертизанинг 7 февраль кунидаги 107-сонли хулосасига кўра, Ш.М.Р. номига берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси, қалбаки талони ва муҳри ҳозирги кундаги компьютер техникаси қўлланилиб, рангли принтер ёрдамида қалбакилаштирилгани кўрсатилган.

Ҳозир унга нисбатан Паркент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг