Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонида юк машиналари ЙТҲга учради (фото)

«Қамчиқ» довонида юк машиналари ЙТҲга учради (фото)

Фото: ФВВ

Куни кеча «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига довондан ўтган автомобиль йўлининг 233,7 км.да «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «САМС» русумли юк машинаси йўл қоидаларига амал қилмаслиги натижасида йўл ўртасидаги металл тўсиққа қисилиб қолганлиги бўйича хабар келиб тушади.

Фото: ФВВ

Бундан ташқари, яна бир юк машинасининг бошқарувни йўқотиб, автомобиль йўлининг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетганлиги тўғрисида мурожаат қабул қилинган. У, Қирғизистон Республикасига қарашли «DAF» русумли юк машинаси бўлгани маълум бўлди. Икки ҳолатда ҳам ҳодиса оқибатида жабрланганлар аниқланмаган.

Фото: ФВВ

Мазкур хабар юзасидан, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатини бартараф этиш, хавфсиз ҳаракатни таъминлаш мақсадида «Қамчиқ» довонидаги фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимининг фуқаро муҳофазаси хизматларидан 20 дан ортиқ ходимлар, «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг 10 дан ортиқ қутқарувчилари ва 5 та махсус техника воқеа жойига етиб борди. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида металл тўсиқлар кесиб олиниб, иккала юк машиналари ҳам хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиниб йўл ҳаракатлари қайта тикланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг