Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда беш киши кўмир, тўрт киши тандир чўғидан заҳарланди

Қашқадарёда беш киши кўмир, тўрт киши тандир чўғидан заҳарланди

Фото: Google.com

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига жорий йил 25 ноябрь куни тунги соат 02.40да бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланган ҳолда келтирилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига таяниб «Ekologuz» томонидан хабар берилишича, Қарши шаҳри Кат маҳалласидан 37 ёшли Ш.Т., 32 ёшли Г.Х., 13 ёшли Ш.Н., 11 ёшли Ш.Н. ва 4 ёшли Э.Н. хонадонда кўмир ёқиш натижасида ис газидан ўрта оғир даражада заҳарланишган.

Маълум бўлишича, хонадон соҳибининг кечқурун кўмир чўғида кабоб тайёрлагани ва қолган чўғни уйга олиб кириб қўйганлиги мазкур нохуш ҳодисага сабаб бўлгани айтилмоқда. Айни пайтда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 26 ноябрь куни тахминан соат 22.00 ларда Қарши тумани Парғуза қишлоғилик Ш.Б. хонадонида тўрт киши ис газидан заҳарланганлиги қайд этилди.

Аниқланишича, ушбу нохуш ҳодисага тандирда ёқилган ўтин чўғи уйга олиб кирилганлиги сабаб бўлган.

Мазкур оиладан хонадон соҳиби, 45 ёшли Ш.Б. енгил заҳарланган, унга амбулатор ёрдам кўрсатилган. Оиланинг бошқа аъзолари 41 ёшли Т.В., 17 ёшли Ж.Т., 9 ёшли Ш.Т. ис газидан ўткир заҳарланиш ўрта оғир даражаси ташхиси билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига ётқизилган.

Беморларга тажрибали шифокорлар томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг