Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ: 5 нафар киши бевақт вафот этди

Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ: 5 нафар киши бевақт вафот этди

Фото:«ЎзА»

Бугун 25 сентябрь куни тонгда Қашқадарё вилоятида «Дамас» русумли икки автотранспорт воситасининг тўқнашуви натижасида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Автоҳалокат оқибатида жабрланган ва қурбон бўлганлар бор. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Ҳодиса эрталабки соат 8:00 лар атрофида Қарши туманидаги Хонабод қишлоғидан чиқувчи иккинчи даражали йўлнинг «Қарши – Шаҳрисабз» йўлига туташ қисмида юз берган. Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилинишича, ҳодиса Қарши тумани Хонобод қишлоғида яшовчи 1997 йилда туғилган Қ.А. бошқарувидаги «Дамас» «Хонобод – Қарши» йўналишида ҳаракатланиб бораётганда қарама-қарши томондан келаётган фуқаро Э.Ҳ. бошқарувидаги «Дамас» билан катта тезликда тўқнашиши оқибатида содир бўлган. Тўқнашув натижасида кучли ёнғин келиб чиққан.

- Ушбу йўл транспорт ҳодисаси «Дамас» ҳайдовчиларнинг эҳтиётсизлиги ва тезликни меъёридан ошириб юборгани оқибатида юзага келган, - дейди вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи Алишер Жўраев. – Энг ачинарлиси ушбу мудҳиш ҳодиса оқибати 5 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди. 4 нафар фуқаро омон қолган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят кодексининг 266-модда 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг