Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қутқарувчилар ЙТҲга учраган 2 фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди

Қутқарувчилар ЙТҲга учраган 2 фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

3 июль   «Қамчиқ» қутқарув отряди диспетчерига  «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган  «Nexia» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, шу йўналишдаги олд томонда ҳаракатланиб кетаётган  «DAF» юк машинасининг орқасидан келиб, тўқнашгани хабар берилган.

Оқибатда «Nexia» русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчи ўрта даражадаги тан жароҳати олишган.

Воқеа жойига 3 нафар қутқарувчи етиб бориб, йўл-патрул хизмати, тез-тиббий ёрдам хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тан жароҳати олган ҳайдовчи ва йўловчига биринчи ёрдам кўрсатишган.

Жабрланувчилар Ангрен шаҳар марказий шифохонасига юборилган.

Қутқарувчилар кўрсатган биринчи ёрдам натижасида 2 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг