Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда нималар бўляпти? Владивостокда кучли ёнғин юз берди (видео)

Россияда нималар бўляпти? Владивостокда кучли ёнғин юз берди (видео)

Кадр: «ВКонтакте»

Бугун, 30 март куни Россиянинг Владивосток шаҳридаги қурилиш материаллари омборида кучли ёнғин юз берди. Бу ҳақда Приморье ўлкаси фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси вакили берган маълумотга асосланиб, «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Қутқарувчилар мазкур ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлганлар.

«Ёнғин 300 квадрат метр жойни қамраб олган. Жароҳатланган ва вафот этганлар йўқ», — деган агентлик суҳбатдоши.

Ёнғинни бартараф этишга 35 нафар ходим ва 8 та техника жалб этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг