Самолёт ҳалокати туфайли Оренбургда мотам эълон қилинди

Самолёт ҳалокати туфайли Оренбургда мотам эълон қилинди

Фото: «Euronews.com»

Орскка учаётган самолёт ҳалокати сабабли Оренбург вилоятида  мотам эълон қилинди. Бу тўғрисида «РИА Новости» хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, «12 февраль, душанба куни Оренбургда мотам куни деб эълон қилинди», — дея маълумот берган ҳукумат расмийларидан бири.

Саратов ҳаво йўлларига қарашли «АН-148» самолёти 703-рейс билан Москва — Орск йўналиши бўйлаб учаётганда авиаҳалокатга учради, натижада бортдаги 71 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фото: «Glavny.tv»
Фото: «Euronews.com»
Фото: «Euronews.com»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг