Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саратовда ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ЙТҲда айбланаётган автобус ҳайдовчиси қўлга олинди

Саратовда ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ЙТҲда айбланаётган автобус ҳайдовчиси қўлга олинди

Фото: «Взгляд-инфо»

Россия полицияси томонидан Саратов областида поезд билан тўқнашган автобус ҳайдовчиси қўлга олинди ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ расмий вакили Ирина Волкка асосланиб, «Интерфакс» агентлиги хабар бермоқда.

«Озинский посёлкаси ҳудудида юк поезди билан тўқнашувга йўл қўйган автобус ҳайдовчисига нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 264-моддаси 5-қисми бўйича (йўл ҳаракати қоидаларини бузиш) иш очилди, у қўлга олинган», - деган у.

Расмий вакилнинг сўзларига кўра, айни вақтда ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун тергов ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Тошкент вақти билан соат 13:00да) Саратов вилояти «Энгельс—Ершов—Озинки» трассасининг 1-километридаги тартибга солинмаган темирйўл кесишмасида «Саратов — Ульяновск» йўналиши бўйлаб қатновчи автобус юк поезди билан тўқнашиб кетган. Автобусда жами 7 киши бўлган, улардан 5 нафари ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, автобус ҳайдовчиси светофорнинг тақиқ белгисига қарамай, темирйўлга чиқиб кетган ва поезд билан тўқнашиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг