Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сардобада ваҳима тарқалди. Ҳоким одамларни тинчлантиришга чиқди

Сардобада ваҳима тарқалди. Ҳоким одамларни тинчлантиришга чиқди

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Ижтимоий тармоқларда 14 январь куни ярим тунда Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалди. ФВВ ҳам бу хабарлар асоссиз эканлигини тасдиқлади.

Бироқ яқинда тошиндан жиддий зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманлари аҳолиси орасида тезда ваҳима тарқалди. Айримлар ўз яшаш ҳудудини тарк этишга ошиққани ҳолатлари ҳам кузатилди.

Бундан хабар топган вилоят ҳокими ушбу туманларга етиб борди.

Ғофуржон Мирзаев бу каби хабар тарқалишига хеч қандай асослар мавжуд эмаслигини билдирган. Аҳолини ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва саросимага тушмасликка чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг