Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Совуқдан ҳатто Ниагара шаршараси музлаб қолди (видео)

Совуқдан ҳатто Ниагара шаршараси музлаб қолди (видео)

Фото: «Unian.net»

Aномал совуқ туфайли Ниагара шаршараси деярли бутунлай музлаб қолди. Ушбу табиий ҳодисанинг видеосини «The Sun» нашри ўз саҳифаларига жойлади.

Нью-Йоркда термометр устуни минус 19 даражага тушиб кетди, натижада Ниагара шаршараси муз билан қопланди. Бундан хабар топган минглаб сайёҳлар ушбу ноёб ҳодисани томоша қилишга ошиқмоқда.

Қайд этилишича, кескин совуқ тушиши ва қорли бўрон туфайли миллионлаб америкаликлар электр ва сувсиз қолишган. Оклахома ва Луизиана штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг