Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таиландда 20 киши автобусда тириклай ёниб кетди

Таиландда 20 киши автобусда тириклай ёниб кетди

Фото: «The Nation»

Бугун, 30 март куни Таиландда 50 кишига мўлжалланган автобусда содир бўлган ёнғин оқибатида мянмалик 20 нафар меҳнат муҳожири ҳалок бўлди. Ёнғин сабаби ҳали аниқлангани йўқ. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Мазкур фожиа Так провинциясида содир бўлган. Фожиада тирик қолган гувоҳнинг айтишича, ёнғин автобуснинг ўрта салонидан бошланган ва орқа қисмига тезлик билан тарқалган. Ҳайдовчи автобусни тўхтатган ва у билан бирга 24 йўловчи ҳам чиқишга улгурган. Орқа салондаги 20 нафар меҳнат муҳожири эса тириклайин ёниб кетган.

Ёнғин хавфсизлиги ва полиция ходимлари мазкур иш юзасидан тергов ўтказмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг