Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 2 ҳайдовчи ёнидан тўппонча топилди

Тошкентда 2 ҳайдовчи ёнидан тўппонча топилди

Тошкент шаҳар ЙҲХБ томонидан олиб борилган тезкор ўрганишлар давомида 2 ҳайдовчида пневматик тўппонча топилган.

Хусусан, 20 апрель куни соат 00:10 ларда, Чилонзор туманида жойлашган «Эркин» ЙПХ масканида Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган ҳайдовчи С.Б. бошқарувидаги Damas машинаси тўхтатилиб, текширилганда автомобиль салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаор С.Б. ва топилган қурол Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Шунингдек, шу куни соат 11:00 ларда, М.Улуғбек туманида жойлашган «Тузел» блок-постида Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган ҳайдовчи Т.Н. бошқарувидаги Malibu машинаси салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Т.Н. ва топилган қурол М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг