Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда номаълум ҳайдовчи кичик ёшдаги болани уриб, қочиб кетди

Тошкентда номаълум ҳайдовчи кичик ёшдаги болани уриб, қочиб кетди

Бугун, 12 апрель куни, Тошкентда номаълум ҳайдовчи кичик ёшдаги болани ўз машинасида уриб кетиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Бу ҳақдаги видео ва аудиохабарлар «Телеграм» мессенжеридаги каналларда пайдо бўлган. Видео ҳодисага гувоҳ бўлган фойдаланувчилар томонидан тасвирга олинган.

Воқеа жойидан юборилган аудио ёзувларда айтилишича, машинада уриб юборилган болакай вафот этган. У таҳминан 5 ёшларда бўлиб, ёнида ота-онаси ҳам бўлмаган.

Ҳозирча ушбу ЙТҲнинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг