Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда пиёдалар ҳайдовчилардан зарар кўрди

Тошкентда пиёдалар ҳайдовчилардан зарар кўрди

Фото: «Спутник»

Тошкент шаҳар Бектемир туманида 31 март куни соат 19:30 ларда қибрайлик Ж.Н. Тхай кўчасида «Нексия» автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда Г.Р.ни уриб юборган. Натижада жабрланувчи шифохонага ётқизилган ва унга тиббий муолажалар кўрсатилган.

Шунингдек, орадан уч ярим соатлар ўтар-ўтмас, Юнусобод тумани Аҳмад Дониш ва Шаҳристон кўчалари чорраҳасида ҳам шундай ҳодиса юз берди. «Спарк» автомашинасини ишонч қоғози орқали бошқариб кетаётган ҳайдовчи М.С. пиёдани уриб юборган. Жабрланувчи А.Л. шифохонага ётқизилган ва малакали тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳодисалар юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг