Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда қизил чироқдан ўтган «Nexia» автобусни ағдариб юборди

Тошкентда қизил чироқдан ўтган «Nexia» автобусни ағдариб юборди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида, «Беруний» метроси олдидаги чорраҳада катта тезликда келаётган «Nexia» автобусни уриб ағдариб юборгани ҳақида видео тарқалган эди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 март куни соат 23:40 ларда «102» тизимига тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, «Форобий» ва «Беруний» кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.Э. ўз бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобилда светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиб чиқиши оқибатида, яшил чироқда ҳаракатланаётган ҳайдовчи, 1960 йилда туғилган И.В. бошқарувидаги «Isuzu» (8-автобус саройига тегишли) русумли автобус билан тўқнашув содир этган.

Натижада, «Nexia» русумли автомобиль ҳайдовчиси 35 ёшли А.Э. ва йўловчи, 29 ёшли Н.К.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг