Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда қурилиш асбоблари ичига яширилган синтетик гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда қурилиш асбоблари ичига яширилган синтетик гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Фото: ДХХ

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Чилонзор туманида ўтказилган тадбирда Юнусобод туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс тўхтатилиб, текширилган.

Унга тегишли перфоратор қурилиш асбоби ичига 478 грамм «Альфа-PVP» синтетик гиёҳвандлик моддаси яширилгани аниқланган.

Шу туманда қайд этилган бошқа ҳолатда эса Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, 2009 йилда туғилган шахсга тегишли бензопила ичига 107 грамм «Альфа-PVP» моддаси яширилгани фош этилган.

Терговга қадар текширув давомида ҳар икки ҳолатда ҳам гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясидан почта жўнатмаси орқали юборилгани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг