Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда юк машинаси уриб юборган 22 ёшли курьер вафот этди

Тошкентда юк машинаси уриб юборган 22 ёшли курьер вафот этди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Жорий йилнинг 15 февраль куни соат 18:00 ларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, ТХАЙ–Чорбоғ кўчалари кесишган чорраҳада 1969 йилда туғилган Ю.А. бошқарувидаги HOWO русумли юк автомобили бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 2004 йилда туғилган А.И. бошқарувидаги велосипедни уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг