Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Park in Mall савдо марказида ёнғин рўй берди

Тошкентдаги Park in Mall савдо марказида ёнғин рўй берди

Скриншот.

15 март куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчасида жойлашган Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо марказида ёнғин рўй берди. Марказнинг 3-қаватида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. 

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга етиб бориб, ёнғин ўчирилди. 

Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ. 

Айтилган манзилда Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо мажмуасининг 3-қавати 25 кв.м майдони ёниб зарарлангани аниқланди. Ёнғин ҳудуди таъмирланаётган бўлган. 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг