Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия шимолида автобус ҳалокатга учради, ўн киши ҳалок бўлди

Туркия шимолида автобус ҳалокатга учради, ўн киши ҳалок бўлди

Фото: ««NTV»

Туркия шимолидаги Чорум провинциясида автобус ҳалокати натижасида 10 киши ҳалок бўлди ва 18 киши жароҳат олди. Жароҳат олганларнинг бир қисми оғир аҳволда эканлиги маълум қилинган.

Туркия шимолидаги Чорум провинцияси, Усмонжик тумани мэри Ҳамза Қоратош маълум қилишича, Истанбулдан Тоқатга кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетган. Дастлаб 6 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

«Мазкур авария натижасида 10 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳат олди, улардан 10 нафари оғир аҳволда», — деган Қоратош «NTV» телеканалидаги чиқишида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг