Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда ўзбекистонлик сайёҳнинг дарахтга осилган жасади топилди

Туркияда ўзбекистонлик сайёҳнинг дарахтга осилган жасади топилди

Фото: «rusturkey.com»

Туркиянинг Бодрум шаҳрида Ўзбекистон фуқароси осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда «Repost.uz» хорижий нашрларга таяниб хабар бермоқда.

Жасад Гумушлук соҳилида, қирғоқдан 20 метр узоқликдаги дарахтдан топилган. Ушбу ҳолатга гувоҳ бўлиб шокка тушган сайёҳлар, маҳаллий аҳоли вакиллари, полиция ҳамда шифокорларни ёрдамга чақирган.

Дастлабки суриштирув натижасида жасаднинг шахсига аниқлик киритилган. Бу фуқаро ўзбекистонлик экани ва унинг 32 ёшли Шутератбек Расулов (Shuteratbek Rasulov) эканлиги айтилмоқда.

Воқеанинг қолган тафсилотлари эса ҳозирча номаълум. Текширув натижаларида қотиллик сабабига тез орада аниқлик киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг