Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ҳамшира касалхона деразасидан тушиб кетиб вафот этди

Тошкентда ҳамшира касалхона деразасидан тушиб кетиб вафот этди

Фото: «UzNews.uz»

Тошкентда 35 ёшли ҳамшира тиббиёт марказининг 3-қаватдаги деразасидан тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «UzNews.uz» хабар бермоқда.

Ҳодиса 11 февраль куни, халқда «Семашко» номи билан танилган Республика Ихтисослаштирилган Терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт марказида содир бўлган.

Маълум қилинишича, ушбу касалхонада ишлаган 1983 йили туғилган Олеся Т., 3-қаватнинг деразасидан тушиб кетган ва оқибатда вафот этган. Айни дамда ҳодиса бўйича суд тиббий экспертизаси ўтказилмоқда, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг