Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Халқ банки»нинг уч нафар ходими ҳалок бўлди. Бошқа машинада яна 5 киши ёниб кетган

«Халқ банки»нинг уч нафар ходими ҳалок бўлди. Бошқа машинада яна 5 киши ёниб кетган

2021 йил 6 ноябрь куни АТ Халқ банки Нурота туман филиали бошқарувчиси Пирматов Темурмалик (1992 йил), бош ҳисобчиси Саидов Музаффар (1981 йил), Мониторинг бўлими бошлиғи Равшанов Юнусжон (1989 йил) мудҳиш автоҳалокат оқибатида вафот этган.

Маълум қилинишича, улардан ташқари бошқа машинадаги 5 киши ҳам ёниб кетиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. ЙТҲда жами 8 киши қурбон бўлган.

«2021 йил 6 ноябр шанба – дам олиш куни бўлса, банк ходимларини қайси юмуш бирлаштирди экан. Улар Навоий шаҳридан 60 км узоқликдаги Нурота филиалининг мансабдор шахслари ҳисобланади. Уларнинг нега катта тезликда шошилиб кетаётгани сабаблари ўрганилиши керак деб ҳисоблаймиз», дейилади «Банкир кундалиги» хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг