Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойлик йигит «iPhone» смартфони аккумуляторини тишлаб кўрганида у портлаб кетди (видео)

Хитойлик йигит «iPhone» смартфони аккумуляторини тишлаб кўрганида у портлаб кетди (видео)

«Apple» компанияси смартфонларига ўрнатилган аккумуляторларни турли усулларда синаб кўришганига интернетда гувоҳ бўлганмиз, аммо бунақасини...

Сервис марказида юз берган бу ҳодиса кузатув камераларига тушиб қолди. Аккумулятори алмаштирилган  «iPhone»ни оларкан, мижоз йигит унинг батареясини яна бир бор назоратдан ўтказмоқчи бўлди ва негадир ғайриодатий усулдан фойдаланди. У смартфонни тишлаб кўрди... яна шундай куч биланки, оқибатда смартфон портлаб кетди.

Портлаш кучли бўлишига қарамай, ҳеч ким жароҳат олмади. Бунақа синовдан кейин қурилмани тиклаш ҳақида эса гапириш ортиқча.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг