Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янгийўлда бедарак йўқолган қиз Россияга кетиб қолгани аниқланди

Янгийўлда бедарак йўқолган қиз Россияга кетиб қолгани аниқланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 18 ёшли Наталья Ф. исмли қиз бедарак йўқолгани ҳақида хабар тарқаган эди. Тошкент шаҳар ИИББ жиноят-қидирув бўлими ва Янгийўл туман ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган қидирув натижасида қиз Россиядаги қариндошлариникига кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ қидирув бўлимининг ходимлари Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасининг ходимлари билан боғланиб, 16 май куни соат 16:00 да Ўзбекистон фуқароси паспортига эга Наталья чегарани кесиб ўтиб, Қозоғистонга ўтганини маълум қилди. Қизнинг ҳамроҳи билан суҳбатда у илгари бир танишига Россияга боришни таклиф қилгани, аммо таниши унга рад жавоби бергани аниқланди. 17 май куни соат 10:00 дан 11:00 гача бўлган вақт оралиғида Наталья номаълум рақамдан ўша танишига қўнғироқ қилган ва поездда Қозоғистонга кетаётганини хабар қилган. 21 май куни Наталья дугонасига SMS юбориб, Россияда эканини ёзган. Аммо қайси шаҳарда эканини кўрсатмаган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Натальянинг онаси билан алоқага чиққан. Елена Викторовна уларнинг Россияда яшовчи қариндошлари борлиги тасдиқлаган ва қиз мактабни битиргач уларникига бормоқчи эканини айтган. Лекин Наталья кетиш олдидан онасини огоҳлантирмаган. 22 май куни соат 17:30 да Елена Викторовнага Новосибирскда рўйхатдан ўтган мобиль рақамдан нотаниш киши қўнғироқ қилган. У интернетда бедарак йўқолган қиз ҳақидаги эълонни кўрганини ва дарров ўзи Қозоғистондан Новосибирскка келган автобусда у қизни кўрганини эслаганини айтган.

Шунингдек, ИИББ ходимлари Натальянинг синфдошининг онаси билан ҳам суҳбатлашган. Бу Наталья 21 май куни SMS-хабар юборган дугонасининг онаси эди. Аёл қизининг Наталья Россияга кетмоқчи бўлиб юрганидан хабарсиз бўлганини айтган.

«Қизим менга айтган бўлар эди. У менга ишонади», — дейди синфдошининг онаси. Шунингдек, у ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчилар томонидан Натальянинг оиласидаги муаммолар ҳақидаги тахминларни ҳам рад қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Натальянинг онаси билан доимий алоқада бўлиб турганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг