Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгийўлдаги ЙТҲда ўқитувчи ҳалок бўлди

Янгийўлдаги ЙТҲда ўқитувчи ҳалок бўлди

Фото: Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси

Янгийўл туманида «Матиз» ҳайдовчиси уриб юборган аёл вафот этди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, 2018 йилнинг 22 март куни соат 21.00 ларда Янгийўл туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган А.Г. ўз бошқарувидаги «Матиз» русумли  автомашинани  «Тошкент — Душанбе» автомобиль йўлининг 28-километрида бошқараётиб, пиёда, Янгийўл туманида яшаган, Янгийўл шаҳридаги 9-сонли мактабнинг ўқитувчиси, 1967 йилда туғилган, Д.Ш.ни  уриб юборган. Оқибатда жабрланувчи олган тан жароҳатларидан ҳодиса жойида вафот этган.

Фото: Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси

Ҳолат юзасидан Янгийўл туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг