Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яраштиришга борган фарзанд одам ўлимига сабабчи бўлди

Яраштиришга борган фарзанд одам ўлимига сабабчи бўлди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 27 февраль куни соат 19:30 ларда 32 ёшли Аҳрор У. Фарғона вилояти Марғилон шаҳри «Ариқбўйи» МФЙ.да яшовчи 52 ёшли Ғайрат Ю.нинг олдига келиб, у билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни қўл ва оёқлари билан уриб тан жароҳати етказган. Натижада Ғайрат Ю. олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Ғайрат Ю. таниши А.О. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Ғайрат Ю.нинг уйига келиб у ерда жанжаллашиб қолганликларидан А.О.нинг ўғли Аҳрор У. хабар топиб отаси билан яраштириб қўйиш мақсадида маст ҳолатдаги Ғайрат Ю.ни уйига келиб уни олиб кетмоқчи бўлган вақтида ўзаро жанжаллашиб қолганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Аҳрор У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг