Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙПХдан қочган «Lacetti» юк машинасига урилиб, бўлиниб кетди

ЙПХдан қочган «Lacetti» юк машинасига урилиб, бўлиниб кетди

Фото: Водители Ташкента / Facebook

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида, Олмазор ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасида 28 октябрга ўтар кечаси соат 2:00 атрофида «Lacetti» автомобили ва HOWО юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, автомобилни ЙПХ инспекторининг талабига бўйсунмай, яшириниш мақсадида катта тезликда ва ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб келаётган «Lacetti» ҳайдовчиси Олмазор-Ислом Каримов кўчалари чорраҳасида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига чорраҳага катта тезликда кириб борган вақти юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида «Lacetti» ҳайдовчиси, 29 ёшли Жўрабек А. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, «Lacetti»нинг 26 ёшли йўловчиси Шаҳбоз Ҳ. эса ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситаси ҳаракати ёки ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган.

«Тергов давомида ЙТҲ сабаблари, ҳайдовчини тезликни оширишга ундаган омиллар аниқланади. Қоидабузарнинг автомобилини таъқиб қилиб борган ходимларга нисбатан хизмат текшируви белгиланган. Ушбу текширув натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилади», — дейилади ИИББ ахборотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг