Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зарафшон ёнидан ўтган темир йўл ўпирилиб кетган: масъуллар изоҳ берди

Зарафшон ёнидан ўтган темир йўл ўпирилиб кетган: масъуллар изоҳ берди

Фото: Дарё

Ижтимоий тармоқларда Зарафшон дарёси бўйидаги темир йўл участкасининг шикастлангани акс этган видеолар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билан чиқди. 

Жорий йилнинг 3 июль куни Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи Самарқанд – Ургут темир йўл участкасининг маълум қисмига шикаст етди.

Айтилишича, сўнгги кунларда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар натижасида Зарафшон дарёсида сув оқими кескин кучайди. Бунинг оқибатида дарё қирғоқларни ювиб кетиб, айрим ҳудудларда ўзан йўналиши ўзгарди.

Ҳодисага Зарафшон дарёсида сув сарфининг меъёрий 80–100 м³/с ўрнига кескин ошиб, 300 м³/с гача етгани сабаб бўлди. Натижада дарё ўзани темир йўлга яқин ҳудудларда 30–40 метргача кенгайиб, ўзанга яқин жойлашган темир йўлнинг маълум қисмига зарар етди. Мазкур гидрологик ҳолат сўнгги 20 йил давомида кузатилмаган.

Айни пайтда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида дарё қирғоқларини харсанг тошлар билан мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда. Ишларга 15 та махсус техника жалб этилган. 30 та думпкар вагон орқали харсанг тошлар етказиб берилди. Шунингдек, зарур қурилиш материаллари юкланган яна 130 та думпкар вагон ҳудудга йўналтирилди.

Ҳозирда темир йўл қатновини имкон қадар қисқа муддатда тўлиқ тиклаш ҳамда поездлар ҳаракатининг узлуксизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг