Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

3 йигит бир қизни талон-тарож қилишди

3 йигит бир қизни талон-тарож қилишди

Фото: ИИВ

Жорий йилнинг 10 август куни соат 08:30 ларда 25 ёшли Х.К. танишлари 24 ёшли Ё.У. ва 25 ёшли П.О.лар билан «Москвич-412» русумли автомашинасида Ёзёвон тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётиб, йўл четида кетаётган 20 ёшли Б.З.нинг (аёл) «Samsung A-10» русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-тарож қилишиб, ҳодиса жойидан яширинишган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов бўлими Aхборот хизмати хабар бермоқда.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида «Samsung A-10» русумли телефон аппарати юқоридаги холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи хизмати Ё.У., П.О. ва Х.К.ларга тегишли Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Қонунбузарлар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг