Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги ойлик иш ҳақи 4 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача бўлган ишга таклиф қилмоқда

Адлия вазирлиги ойлик иш ҳақи 4 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача бўлган ишга таклиф қилмоқда

Фото: «xabar.uz»

Адлия вазирлиги вазирлик марказий аппаратидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий юридик маълумот;

- давлат тилини яхши билиш (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);

- юклатилган вазифаларни бажара олиш, қонун ҳужжатларини амалиётга тўғри қўлланишини таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш;

- ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш.

Вазифалари:

- қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

- ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш;

- давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ишлари ҳолатини мониторинг қилиш ва ушбу ташкилотлар юридик хизмати фаолиятини методик таъминлаш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.

- янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини аҳолига ва ижрочиларга тушунтириш;

- ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

- статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаси бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақи – 4 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача (мукофот пули ва моддий ёрдамлардан ташқари). Кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати қўшимчалар бериб борилади;

- 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш.

Бундан ташқари:

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 1 май кунига қадар ўз шахсий варақасини kadr@minjust.gov.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг