Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарзандлар ҳам алимент тўлаши мумкин

Фарзандлар ҳам алимент тўлаши мумкин

Фото:«UzReport.news»

Одатда алимент ундириш бўйича суд ишлари ёки мажбурий ижро ҳаракатларининг асосий қаҳрамонлари оталар, кам ҳолларда фарзандлари таъминотига жавобгар деб белгиланган оналар бўлишади. Аммо қонунга мувофиқ фарзандлар ҳам ўз ота-оналарига алимент тўлашлари мумкин. Конституциямизнинг 66-моддасида «Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар» дея белгилаб қўйилган. Миллий қадриятларимизга зид келадиган ҳолат бўлсада, бундай мисоллар учраб туради.

Мажбурий ижро бюроси Олмазор туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтоҳур туман бўлими 2016 йил 18 июль кунги ижро варақасига асосан фуқаро Р.А.дан ўз отаси М.А.га ҳар ойда 132240 сўм алимент пуллари ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Бундай ҳужжат мавжудлигининг ўзи ёқимсиз аслида. Бироқ кейинги мисол олдида бунга чидаса бўлади. Негаки, айни мисолда ижро ҳужжатига асосан белгиланган алимент пуллари тўлаб келинмоқда. Кейингиси эса...

... 2016 йил 2 май кунги ижро варақасига асосан ака-ука С.Н. ва З.Н. ҳар ойда ўз онаси учун алимент тўлаши белгиланган. Яъники, онасининг таъминоти учун ҳар ойда ака 120000 сўм, ука 160 000 сўм тўлаб бориши керак. Бироқ қарздор ака-укалар 2017 йил январь ойидан бошлаб онасига умуман алимент тўламай қўйишган. Натижада уларнинг онаизор олдидаги қарздорлиги 7 млн. 280 минг сўмдан ошиб кетган...

Бу-ку, онанинг моддий таъминоти учун суд белгилаб берган пулнинг қопламаган миқдори. Она олдидаги маънавий қарздорлик-чи? Буни на қонун белгилаб бера олади, на фарзанд хизмати билан узиши мумкин! Маънавий қарздорликни то волида рози бўлмагунча адо этиб бўлмайди, ахир?!

Инсоф берсин, инсоф берсин...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг