Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БААда халқаро қидирувда бўлган икки нафар ўзбекистонлик ушланди

БААда халқаро қидирувда бўлган икки нафар ўзбекистонлик ушланди

Бирлашган Араб Амирликлари халқаро қидирувда бўлган фирибгарликда айбланаётган икки нафар фуқароларни Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилди.

Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари билан халқаро миқёсда Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган жиноятчиларни экстрадиция қилиш масаласи ҳал этилди.

Ўзаро ахборот алмашинуви ва ҳамкорликдаги тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ҳамда Халқаро жиноий полиция Интерпол томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош консуллиги вакилларининг бевосита кўмагида, Тошкент ва Абу-Даби шаҳарлари миллий марказий бюролари ўртасида ўтказилган тадбирлар ва аввал икки томонлама учрашувларда эришилган келишувларга асосан катта миқёсдаги фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга эълон қилинган жиноятчиларни топшириш ишлари амалга оширилди.

Шу тариқа, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида аниқланган жиноятчиларнинг изига тушишга муваффақ бўлишди.

БАА ваколатли органларининг ижобий қарори натижасида қидирувдаги аёл адолат тараққий топиши учун Тошкентга етказилиши мақсадида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди, дейилади Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг