Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беш нафар ўзбекистонлик аёл Озарбайжон орқали Эронга ноқонуний ўтаётганида қўлга олинган

Беш нафар ўзбекистонлик аёл Озарбайжон орқали Эронга ноқонуний ўтаётганида қўлга олинган

Фото: «Sputnik»

Беш нафар ўзбекистонлик аёл Эронга ўтиш учун Озарбайжон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтаётганида Озарбайжон давлат чегара хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 17 февраль куни Фузулий тумани Керимбейли қишлоғида жойлашган чегара заставаси хизмат участкасида Эрон томонга йўналган излар аниқланган. Тезкор чоралар натижасида чегара бузувчилар қўлга олинди – улар тўрт нафар ўзбекистонлик аёл ва уларни Эронга ўтказмоқчи бўлган озарбайжонлик эркак бўлиб чиқди.

Ўша куни Ярдимли туманидаги Деман қишлоғи ҳудудида Эронга ноқонуний тарзда ўтишга уринган яна икки нафар аёл — Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ушланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг