Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биргаликда бизнес қилиш учун 155 000 АҚШ долларини олиб, алдаб кетди

Биргаликда бизнес қилиш учун 155 000 АҚШ долларини олиб, алдаб кетди

Тошкент шаҳар Миробод туман ИИБга тушган мурожаатга кўра, 2015 йилнинг январь ойидан 2017 йилнинг ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Юнусобод тумани 15-даҳада яшовчи А.А. Шайхонтоҳур туманида яшовчи Б.А. исмли танишига шерикликда «Ecco» дўконини юргизиб, фойдани тенг бўлишни айтган ва ундан 155 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида А.А. қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг