Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Cифати кафолатланмаган цемент учун 7 млрд сўм жарима!

Cифати кафолатланмаган цемент учун 7 млрд сўм жарима!

Тошкент вилоятида сифати кафолатланмаган, мувофиқлик сертификатсиз 12 млрд сўмлик цемент маҳсулотлари аниқланди.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Назорат инспекцияси Тошкент вилояти бўлими томонидан Тошкент вилояти, Оҳангарон туманидаги «ТCS»  МЧЖда (номи ўзгартирилган) сифати кафолатланмаган, мувофиқлик сертификатсиз цемент маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхона фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 7 млрд сўм жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилиши тўғрисида далолатнома расмийлаштирилди ва  материаллар судга киритилди, дейилади ЎТЖТСАнинг Назорат инспекцияси матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг