Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФҲДЁ маълумотлари ДХМ орқали олинмоқда

ФҲДЁ маълумотлари ДХМ орқали олинмоқда

Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 134-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ, Тошкент шаҳрида жисмоний шахсларга фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (ФҲДЁ) ҳақидаги (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа) маълумотномаларни бериш давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

Жорий йилнинг 7 июнидан бошлаб мурожаатчилар мазкур давлат хизматидан экстерриториал тамойил асосида ўзларига қулай бўлган, исталган Давлат хизматлари марказларига келган ҳолда фойдаланишлари мумкинлиги тўғрисида ОАВларда хабар берилган эди.

Мазкур давлат хизматидан бугунги кунга қадар жами 1075 та мурожаат Давлат хизматлари марказларига келиб тушган, шулардан 640 та мурожаатчиларга маълумотлар берилган, 435 таси эса кўриб чиқиш жараёнида.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Марказ ходими мурожаатчи номидан сўровнома тўлдиради ва сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

— паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;
— ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;
— ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;
— ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.
— Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олинади.
— Қарорга кўра, давлат хизматини кўрсатганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Фуқаролардан давлат хизматини кўрсатиш жараёнида ортиқча ҳужжатлар талаб этилганда ёки таъмагирлик ҳолатларига йўл қўйилганда Давлат хизматлари агентлигининг 1148 қисқа рақамли Ишонч телефонига мурожаат этишлари сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг