Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳамшира жиноят устида ушланди

Ҳамшира жиноят устида ушланди

Хоразм вилоятининг Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси устидан жиноят иши қўзғатилди.

«Xabar.uz»га маълум қилинишича, бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси З.Ю., фуқаро С.С.ни бирлашмага ишга кириш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ундан 1200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳамшира З.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг