Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эгизак фарзанд туғилса, суюнчи пули иккаласига ҳам тўланадими?

Эгизак фарзанд туғилса, суюнчи пули иккаласига ҳам тўланадими?

Фото: «Xabar.uz»

— Агарда дунёга келган фарзандлар эгизак, яъни Ҳасан-Ҳусан бўлса, суюнчи пули иккала болага ҳам бериладими?

Мазкур саволга Юнусобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази юрисконсульти Нодира Тошева жавоб берди:

— «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2002 йил 1 апрелдаги «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи билан тасдиқланган)нинг 6-параграфига мувофиқ, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида берилади.

Иш ҳақига коэффициент қўлланиладиган туманларда нафақа ушбу коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Ишлаётган аёлларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида, магистратура, аспирантура, клиник ординатура, докторантурада таҳсил олаётган аёлларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тегишлича иш ёки ўқиш жойидан тўланади.

Боланинг онаси ишламайдиган ва ўқимайдиган ҳолларда нафақа боланинг ишлайдиган ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқийдиган отаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга тўланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, агарда дунёга келган фарзандлар эгизак яъни Ҳасан-Ҳусан бўлса, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа уларнинг ҳар бирига, яъни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида тўланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг