Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳужжати йўқ «Қаратау». Бир хонадондан салкам 20 000 шиша алкоголь топилди

Ҳужжати йўқ «Қаратау». Бир хонадондан салкам 20 000 шиша алкоголь топилди

Фото: «Спутник»

Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Қ.Қ. ҳеч қандай ҳужжатларсиз 2.844 шиша «Қаратау» номли ароқларни сотиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Бу ҳолат Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган 2 та «ДАМАС» русумли автомашиналар тўхтатилиб кўздан кечирилганда фош бўлган.

Департамент ходимлари Қ.Қ.нинг яшаш хонадонини ҳам кўздан кечиришади ва у ерда ҳам сотиш мақсадида сақлаб қўйилган умумий қиймати 233,9 млн. сўмлик жами 19.687 шиша алкоголь маҳсулотлари мавжудлиги аниқланади. Алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг