Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки нафар судья вазифасидан озод этилди - Судьялар олий кенгаши

Икки нафар судья вазифасидан озод этилди - Судьялар олий кенгаши

Судьялар олий кенгаши икки нафар судьяни вазифасидан озод этди. Бу ҳақда Кенгаш матбуот хизмати тизимда амалга оширилган тайинловларга оид ахборотда маълум қилди. Унга кўра, уларнинг бири «Судьялар одоб-ахлоқ кодекси» талабларини қўпол равишда  бузгани, яна бири ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган.

Шунингдек, Кенгаш ваколат муддати якунига етти нафар судьяни навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлашга оид масала муҳокама қилиб, беш нафарига ишонч билдирилган, икки нафарини янги муддатга тайинлаш мақсадга мувофиқ эмас, деб топган. Бундан ташқари одил судловни амалга ошириш чоғида қонунчиликни бузгани ва суд ишини ташкиллаштиришда бепарволиги учун уч нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортишга розилик берилди, дейилади хабарда.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматига кўра, тизимда қуйидаги  тайинловлар амалга оширилган:

Қамбарова Сарвиноз Низомовна - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьясилавозимига;

Расулов Нодиржон Ғаппорович -  судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Қосимов Раҳимжон Одилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялик лавозимида бўлшининг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинланганикки номзод -Ражабов Нодиржон Тусунболтаевич шу муддатнинг беш йилини Самарқанд туман суди раиси, Жумаев Диёр Базорович эса Термиз туманлараро иқтисодий судининг раиси сифатида фаолият кўрсатади.

Муқобиллик асосидаги танловдан муваффақиятли ўтган жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси Давлетмуратов Султанмурат РустемовичниҚорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига ваколат муддати даврига қайта тайинлаш учун Жўқори Кенгесга тақдимнома киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг